

Бу хабарни "Арсенал" жамоаси расман тасдиқлаган. Франциялик форвард оёғининг тўпиқ қисмидан шикастлангани боис, "тўпчилар"нинг ушбу ойдаги ўйинларида ёрдам бера олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмери шогирдлари ушбу ойда "Уотфорд" (15), "Айнтрахт Франкфурт" (19), "Астон Вилла" (22), "Ноттингем Форест" (24), "Манчестер Юнайтед" (30 сентбярь) жамоаларига қарши беллашишади.




