

27 ёшли футболчи Рур клуби учун 2,2 миллион еврога тушди. Шунингдек маошнинг бир қисмини "Арсенал" тўлайди. Сеад "Шальке"нинг оғир молиявий аҳволи туфайли маошнинг катта қисмини рад этган.
Футболчининг ижараси 4 январдан кучга киради ва июнга қадар давом этади. Ҳимоячи "Шальке"нинг "Герта"га қарши ўйинида майдонга тушмайди. Бу ўйин эртага бўлиб ўтади.
Колашинац 2012-2017 йиллар давомида ҳам "Шальке" шарафини ҳимоя қилган.



