"Арсенал" франциялик юлдузга кўз тикди

Sherzod Nurmatov
12 авг 2024
"Бавария" вингери Кингсли Коман Англия Премьер-лигаси грандининг қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Франциялик футболчига даъвогарлар орасида ПСЖ, "Барселона" ва "Манчестер Сити" клублари бор эди. Журналист Пит О'Руркнинг ёзишича, Команга "Арсенал" ҳам қизиқмоқда. "Канонирлар" 28 ёшли футболчини мавсум охиригача ижарага олиши мумкин.



Манбага кўра, Кингсли Коман "Бавария"дан кетишга тайёр, бироқ янги жамоасида бошланғич таркибдан жой кафолатланишини истайди. 

Transfermarkt портали вингернинг трансфер қийматини 50 млн еврога баҳолаган. Унинг мюнхенликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football London