"Арсенал" Эден Азар трансфери борасида алоқага чиқди
16 мар 2022 18:01
Янгиликлар
"Арсенал" Эден Азар трансфери борасида алоқага чиқди
"Арсенал" эҳтимолий трансфер борасида "Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар билан алоқага чиқди.
Бельгиялик футболчи "Сантьяго Бернабеу"га 2019 йилда "Челси"дан 150 миллион фунт стерлинг эвазига ўтди. Аммо, Азарнинг "Реал" ҳақидаги орзуси даҳшатли тушга айланди. Жароҳатлар ва ўзига ишонмаслик сабаб "Челси"нинг собиқ юлдузи Испанияда ўз ўрнини топа олмади.
31 ёшли ўйинчи жорий мавсум 22та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди ва "қаймоқранглилар" мураббийи Карло Анчелотти ундан деярли фойдаланмади.
Transfermarkt маълумотига кўра, Азарнинг трансфер нархи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар