"Арсенал" Эдегор учун Уиллокдан воз кечишга тайёр

Mirjalol Normatov
21 май 2021
"Арсенал"га тегишли бўлган Жо Уиллок "Ньюкасл"да ижара асосида эмас, клубнинг тўлақонли футболчиси бўлиши мумкин.

"The Telegraph" хабарига кўра, "Ньюкасл"дагилар футболчининг сотилиши йўлларини изламоқда. Чунки клуб ёзда Мартин Эдегорни "Реал"дан сотиб олиш ниятида бўлиб турибди.

Уиллокнинг трансфер суммаси 20 млн фунтни ташкил қилиши мумкин. Бироқ ушбу мавсумдаги ўйинлари ва самарадорлик юқори бўлганлиги учун нарх бироз кўтарилиши ҳам кутилмоқда.

Ушбу мавсумда хавбек "Ньюкасл" таркибида 13 ўйинда қатнашиб, 7 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph