

Лондонликлар 35 ёшли Петр Чех ўрнига 24 ёшли Англия терма жамоаси посбонини олиб келишмоқчи.
Аввалига "Арсенал" "Сандерленд" посбони Жордан Пикфордга эътибор қаратган эди, аммо у "Эвертон" футболчисига айланди. "Тўпчилар" Алексис Санчес ва Месут Озилнинг тақдири ҳал бўлганидан сўнг, Батлэндга эътибор қаратишади.
Ўтган мавсум Батлэнд жароҳат туфайли АПЛнинг 5 та учрашувида иштирок этди. "Сток Сити" ва посбон ўртасидаги битим 2021 йилнинг ёзигача белгиланган.



