“Арсенал” – “Челси” учрашувида VAR тизимидан фойдаланилади

22 дек 2017, 00:30
Англия футбол лигаси (EFL)нинг хабар беришича, Англия лига кубоги ярим финалидан ўрин олган “Арсенал” – “Челси” жамоалари ўртасидаги ҳар иккала ўйинда ҳам видеоёрдамчи ҳакамлар тизими (VAR)дан фойдаланилади.

EFL Англияда ўтказиладиган турли даражадаги турнирларда ушбу тизимдан самарали фойдаланишни синовдан ўтказиб боради.

Айни пайтда Италия А серияси ва Бундеслигада ушбу тизимдан фойдаланиб келинмоқда.


Манба: The Times