UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Карвахаль: "Ёлғон гапирмайман, "Барселона" ЕЧЛ ва Ла Лигада мағлубиятга учрашини хоҳлайман"  11 17:05Эрве Ренар: "Об-ҳаво бизга муаммо туғдириши мумкин, аммо..."  18 16:35Ўзбекистон терма жамоасининг "Пахтакор"даги расмий машғулотидан фотогалерея  11 16:33ОФК 6та муҳим баҳсни келтирди, улар орасида Ўзбекистон - Саудия Арабистони ҳам бор  3 16:30"Ювентус" Бразилия терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  1 16:05"Dubai Cup-U23". Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Ироққа қарши ўйин учун асосий таркиби маълум  26 15:40"Барселона" Холандга қизиқмоқда, аммо 100 миллион евро тўлашни хоҳламаяпти  2 15:27Вадим Абрамов: "Камчиликлар ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман" (матбуот анжумани)  79 15:14АПЛ. Энг кўп вазият яратган футболчи ким?  5 14:51ПСЖ Мбаппени Гризманнга алмашиши мумкин  12 14:22"Ростов" қишда 6 футболчини сотиб юбориши мумкин. Улар орасида Шомуродов ҳам бор  56 14:07Испания терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар мавсум сўнггида фаолиятини якунлайди  4 13:41Сервер Жепаров: "Саудия Арабистони европалик мураббийлар эвазига кучаймоқда"  17 13:40Нури Шахин: "Пулишич "Челси" учун ажойиб футболчи, аммо у навбатдаги Азар эмас"  3 13:19Нима?! "Реал" Мбаппе учун 400 миллион евро таклиф қилмоқчи  8

"Арсенал" бошқарувига янги мураббий келса, клубнинг таркиби қандай кўринишга келиши мумкин? (мақола) Янгиликлар

"Арсенал" бошқарувига янги мураббий келса, клубнинг таркиби қандай кўринишга келиши мумкин? (мақола)

"Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмерининг ўрнини бошқа мураббий эгалласа, лондонликлар таркиби қай даражада ўзгариши мумкин?

Аввал, Эмерининг ишлари ҳақида қисқача айтиб ўтмоқчимиз. Унаи Эмерининг "Арсенал"га келиши 2018 йилнинг май ойига тўғри келганди. Ўшанда у 22 йиллик фаолиятидан кейин, "тўпчилар"нинг юраги бўлиб қолган, Арсен Венгер ўрнини эгаллаганди. Клуб хўжайини Стэн Кронке Венгерни қандай ҳурмат ила кузатиб қўйганини эсласангиз керак (2003/2004 йилги мавсум Венгер бошчилигида "Арсенал" АПЛнинг бирорта ўйинида мағлуб бўлмай, чемпион бўлган). 




Ҳозирда Венгернинг ўрнини босиши кутилган Эмери ўзини максимал даражада кўрсата олмаяпти ва клуб раҳбарияти бир неча номзодларни ўрганиб чиқмоқда.


Улардан бири, италиялик мутахассис Массимилиано Аллегри. 52 ёшли мураббий 2014-2019 йилларда "Ювентус"даги фаолияти давомида ҳар мавсум А Серия чемпиони бўлган ва икки маротаба Чемпионлар лигаси финалига етиб бориб, "кекса сеньора"нинг мавқеини қайта тиклаган. Аллегри ҳозир ишсиз ва унинг "Арсенал"га келиши қизиқарли танлов бўлиши мумкин. Боиси, у Италиядан ташқарида ишлаб кўрмаган (бошқарган клублари: "Аглианезе", СПАЛ, "Гроссето", "Сассуоло", "Кальяри", "Милан", Ювентус). Аммо, сўнгги икки клубида жуда оловли ижод қилганини биласиз. Аммо, Аллегри "Арсенал"га нима бера олиши мумкин? Таркиб қандай кўринишга келади? Тахминий таркиб қуйидагича бўлиши кутилмоқда.



3-5-2 тактикаси "Ювентус"ни Европада энг кучли мудофаа чизиғига эга жамоага айлантирган. Ҳимоя учлигидан Сократис, Давид Луиз ва Роб Холдинг ўрин олиши, Бельерин ва Киран Тирнилар эса қанотдан ҳужумларга қўшилиши, Торрейра, Гендузи ва Себальос учлиги марказий ярим ҳимояда ўйнаши, Льяказетт ва Обамеянг ҳужум чизиғида бўлиши ҳақиқатга яқинроқ, дея "Squawka" нашри ижодкорлари ўз вариантларини тақдим этишган.

Бугдай таркиб, албатта чақилмайдиган қаттиқ жамоага айланишига олиб келиши мумкин ва натижалар ҳам ижобий бўлиши катта эҳтимол, дея қўшимча қилган юқорида келтирилган нашр журналисти Муҳаммад Муаллим.


Иккинчи муқобил вариант сифатида Жозе Моуриньо номзоди ҳам илгари сурилган. Инқироз даврида тез-тез умидсиз ўлчовларга мурожаат этилади. 2016 йилда "Манчестер Юнайтед" Луи ван Гаалдан кейин шундай ҳолга тушиб қолганди. Моуриньо эса шу паллада жавобгарликни ўз қўлига ола билди ва МЮ билан Европа лигаси ғолиби ва Англия кубоги соҳибига айланди. Тўғри, "Special One" Сер Алекснинг натижасини такрорлай олиш тугул, яқинига ҳам келгани йўқ. Аммо, клубнинг ўйинида ижобий ўзгаришлар кузатилганди. Унинг 4 мамлакат чемпиони бўлган ягона мураббий эканини унутмаслик керак (Португалия, Англия, Италия, Испания). Моуриньо назаримизда қуйидагича таркибни танлаган бўларди, дея таъкидлади Муҳаммад Муаллим.



4-2-3-1 тактикасида "Порту" билан порлади ва "Интер" жамоаси билан требл қайд этгани ҳам ёдингизда бўлса керак. Албатта, марказга катта эътибор қаратадиган Моур жаноблари Гендузи, Торрейра ва Ўзил хизматларидан фойдаланиши мумкин. Дарвоқе, Месут Ўзил "Реал"да Моуриньо қўлостида улғайган ва 157 ўйинда 27 гол, 80 ассист муаллифига айланганини қўшимча қилиб кетиш ўринли. Жозе "Интер"да марказни Снайдерга топширгани каби, "канонирлар"да бу ишни германиялик ярим ҳимоячи зиммасига юклаши эҳтимолдан ҳоли эмас. Қанотларда Обамеянг ва Пепе марказий форвард Льяказеттни ёлғизлатиб қўймаслик учун туширилади. Бельерин ва Тирни ҳам ушбу таркибда қарши ҳужумларда жуда катта ҳажмдаги ишни бажариши кутилади, дейди "Squawka" журналисти.


Арсен Венгер кашфиёти Микел Артета

Артета франциялик мутахассиснинг омадли топилмаларидан бири. Собиқ "Арсенал" сардори Микел, ҳозирда "Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиоланинг ўнг қўли, яъни ёрдамчиси ҳисобланади. Артета айни вақтда сўнгги 10 йилликнинг етук мураббийидан бири, Пепнинг ҳар бир дарсини "чангютгичдек" тортиб олаётгани табиий албатта. 37 ёшли Микел Артета келса, техникаси кучли ва тезкор футболчилардан фойдалинишини кутиш мумкин. 



4-3-3

Бунда Обамеянг тўққизлик ҳужумчи ролида гавдаланади. Пепе ва Букаё Сака сингари спринтер футболчилар вингер сифатида ўйнашлари катта эҳтимол. Гендузи ва Себальос майдон марказини назорат қилиши, Торрейра эса ҳимоя чизиғининг бошида хизматда бўлиши ҳам мумкин. Гвардиола "Сити"да шунга яқин тактикадан фойдаланади ва Артета ҳам ундан андоза олиши муқаррар. Микел ўзи "Арсенал"га ўтмаслиги, эътибор марказида бўлиш учун шошмаётганини айтиб ўтди. Лекин, шимолий-ғарбда Гвардиоладан муҳим билимларни тўпламоқда. Балки, ҳозир у мураббийлик фаолиятини бошлаши учун айни вақт эканлигини ҳис қилиши керакдир. 


"Squawka" маълумотлари асосида тайёрланди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+1   
08 ноя 19:39:08
inamjon
Mourinio APLni xam yutgan adashmasam chelsi bilan
+1   
08 ноя 19:28:47
TURAEV BOTIR
TARKIB JIHATIDAN MOURINYONI TARKIBI KUCHLI BERILGAN
   
08 ноя 22:15:25
Арсенал 14
Mourinho-Specialone фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Моур!! Италияда,Португалия,Испанияда,Англияда!! Моурда факат Франция ва Германия колди дустим)
Aha,xabarda Mour ni uch mamlakat chempioni deb yozgan, shunga yozdim.
Arsenalga qaysi murabbiy kelsa ham chempion qilsa, Liver-Sitilarga kuchi etsa buldi
   
08 ноя 22:13:01
Kosonsoy qaytmas
Alijon.M. Zarbdorlik фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Arteta kelsa yaxshi hamma meni nechi yildan beri ustimdan kulib yurardi kuchaysin
Mendaham shu holat
   
08 ноя 21:31:53
ZohiDBeK_(Arsenal-and-Juventus)
Norm murabiy kesa bu tarkibni yarmidan kupi yuqoladi
   
08 ноя 21:21:21
Maxsudbek "Arsenal"
Artetani Arsenal murabbiyi sifatida ko'rish yoqimli bo'lardi. Kim murabbiy bo'lsa xam Arsenalga omad tilayman
   
08 ноя 21:14:48
Alijon.M. Zarbdorlik
Arteta kelsa yaxshi hamma meni nechi yildan beri ustimdan kulib yurardi kuchaysin
   
08 ноя 20:16:23
Mourinho-Specialone
Арсенал 14 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Mour uch mamlakat chempioni bulgan yagona murabbiy ekan. Manimcha Gvardiola ham shunday (Isp, Ger, Ang)
Моур!! Италияда,Португалия,Испанияда,Англияда!! Моурда факат Франция ва Германия колди дустим)
   
08 ноя 19:39:22
Арсенал 14
Mour uch mamlakat chempioni bulgan yagona murabbiy ekan.
Manimcha Gvardiola ham shunday (Isp, Ger, Ang)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг