

Бу ҳақда "El Desmarque" журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, "канонирлар" раҳбарияти 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати вақтида аргентиналик форвардни қўлга киритишга уринган. Ўшанда англияликлар Альварес учун 100 млн евро кафолатланган маблағ ва қўшимча равишда бонуслар кўринишида яна 20 млн евро таклиф қилган. Мадрид томони бу таклифни рад этган.

Хулиан 2024 йилдан бери испан жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2030 йил июнь ойида якунланади.



