

"Ал Муборак президент Саркисянга "Манчестер Сити"га эгалик қилувчи The City Football Group холдинги фаолияти ҳақида сўзлаб берди.
Шу сабабдан Арманистон футболини ривожлантиришга қаратилган дастурларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди", - дейилади хабарда.
Матбуот хизмати хабарига қараганда, Саркисян "Манчестер Сити" академиясига ташриф буюриб, "Сити"нинг турли ёш тоифасидаги жамоалари билан танишди.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" ўтган мавсумда Англиядаги барча совринларга эга чиққан эди.



