UZ

Сўнгги янгиликлар

01:58"Барселона" агар Пьянич ўхшамаса, "Наполи" футболчисини олиб келмоқчи   1 01:35АПЛ. Коронавирус учун икки кунда 1 130 та тест топширилди   5 01:06“Бавария” кетма-кет 10 ўйинда ғалаба қозонди, тўплар фарқи – 32:5   0 00:43Левандовски 43 та гол уриб, шахсий рекордини такрорлади   3 00:15"Манчестер Юнайтед", ПСЖ, "Ювентус" ва "Интер" Райоланинг ёш мижозига қизиқмоқда   1 23:59Азиз Ғаниев ва Отабек Шукуров "Насаф"да  6 23:49Бундеслига. "Бавария" рақибларидан "ноёб" рекорд   0 23:26Бундеслига. "Бавария" "Фортуна"га жавобсиз бешта гол урди, Левандовскидан дубль   9 23:23Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:18"Барса" Артурни "Ювентус"га ўтишга кўндирмоқчи   7 23:16Карантин режимидаги Суперлига — ПФЛнинг махсус тартиби ҳақидаги баённома  7 23:13BREAKING NEWS! Ўзбекистон Суперлигасига 13 июнь куни рестарт берилади  15 22:59Olamsport: Майк Тайсон учун чемпионлик жанги, Жонс UFCдан кетиши билан таҳдид қилди ва бошқа хабарлар  0 22:40Суперлига клублари бош мураббийлари билан онлайн видеоконференция ташкил қилинди   4 22:19Депай жароҳатдан фориғ бўлди   0

Аргентинани жаҳон чемпиони қилган мураббий 82 ёшда! Янгиликлар

Аргентинани жаҳон чемпиони қилган мураббий 82 ёшда!

1986 йилги жаҳон чемпионати Мексикада ўтказилган бўлиб, якунда Аргентина чемпион бўлганди.

Ушбу мундиалда Диего Марадона бошчилигидаги аргентиналикларни бошқарган машҳур мураббий Карлос Билардо 82 ёшни қарши олди. Уни футбол оламидагилар "Доктор" лақаби билан чақиришади. 

Шу муносабат билан ФИФА сайти таниқли мураббийдан қисқача интервью олди. Ўз навбатида Карлос Билардо 1986 йилги жаҳон чемпионатидаги ғолиблик ҳақида гапириб берди: 

- "Бу жамоа учун ортга қуруқ қўл билан қайтишнинг иложи йўқ. Агар шундай бўлганида аэропортдан бошлаб то уйгача ҳеч ким бизни кечирмасди. Албатта, бизга кўпчилик ишонмаганди". 

- "Машғулотлар пайти голни қандай нишонлашни репетиция қилганимиз ростми? Ҳа, рост. Фақат жаҳон чемпионати стартидан кейин ким гол урса уни қандай нишонлашни машғулотдан сўнг кўрсатиб берарди. Бу нарса футболчиларга жуда ёққан. Мен эса бир гапни айтганман: майли, голдан сўнг мухлисларга қараб югуринглар, фақат дарвозабон ўз жойида қолса бўлгани, чунки у секин югурарди." 

- "Марадона Англияга қўли билан гол урганми ё бош биланми? Бу жуда кўп берилган саволлардан бири. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманига Марадона иккаламиз кирганмиз. Журналистлардан бири шу саволни берганида Марадонанинг жаҳли чиқиб кетган. "Нималар деяпсиз? Бу тоза гол бўлди" деб бақирган у". 

- "Мен ўша жаҳон чемпионатида бир нарсадан хафа бўлганман. Финал учрашувидан кейин менга олтин медаль тақишмаган. Фақат кейинроқ келиб қўлимга тутқазишган", - дея хотирлайди Карлос Билардо.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+2   
18 мар 09:31:17
Анвар Рахимов
2002-йилги таркиб ҳам кучли эди. Марсело Бьелса олиб борган таркибда Валтер Самуель, Кили Гонзалес, Верон, Алмейда, Батистута, Семеони, Каниджа, Креспо, Почеттино, Занетти, Сорин, Камбяссолар ҳозирги Аргентинадан анча кучли эди.
   
18 мар 08:03:46
FC CHELSEA....
Argintinada Messidan xam shu insonni qadri balantrog bolsa kerak mnimcha.
(shaxsiy fikrim negatif bolmanglar Barsachilar
xar kim fikir bildirish xuquqiga ega)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг