Аргентинада мотам, Чемпионлар Лигаси баҳслари сукут билан бошланади
25 ноя 2020 23:46
Янгиликлар
Аргентинада мотам, Чемпионлар Лигаси баҳслари сукут билан бошланади
25 ноябрь куни афсонавий Диего Марадона 60 ёшида вафот этди.
Clarin нашри хабарига кўра, Аргентина президенти Альберто Фернандес мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилди.
"Бунга ишонолмайман. Бу "Архентинос Хуниорс" (Марадонанинг биринчи клуби) мухлислари учун энг ёмон янгилик. Биз уни яхши кўрамиз. Бу қайғули янгилик", — деди Фернандес.
Марадона фаолияти давомида "Бока Хуниорс", "Барселона", "Наполи", "Севилья" ва "Ньюэллс Олд Бойз" клублари шарафини ҳимоя қилган эди.

УЕФА матбуот хизмати жаҳон футболидаги оғир жудолик муносабати билан Чемпионлар Лигаси баҳслари бир дақиқалик сукут билан бошланишини эълон қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар