"Ардус" клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини дуранг билан бошлади

Narzulla Saydullayev
27 авг 2013, 10:55
Бугун Нагояда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига старт берилди.
Хабар берганимиздек, "Ардус" мусобақанинг илк турида Таиланднинг "Чонбури" клуби билан беллашди.

Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 8:00да бошланганди. Ўйинда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди. "Ардус" сафида иккала голни ҳам Дилшод Рахматов рақиб дарвозасига урди.

"Ардус"нинг кейинги ўйинлари:

28 август
"Ал Садд" (Қатар)- "Ардус"

29 август
"Гити Пасанд" (Эрон) - "Ардус"


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia