Арда Туран футболчилик фаолиятини якунлади

Eldor Akmurzayev
21 июн 2022
Бу ҳақда “Telecomasia.net” маълумот берди.

Туркия ТЖ собиқ аъзоси Арда Туран бутсасини михга илишга қарор қилди. 35 ёшли футболчи “Галатасарой” раҳбариятида иш бошлаши кутилмоқда. У катта эҳтимол билан спорт бўлимида фаолиятини давом эттиради.

Арда Туран “Галатасарой”дан ташқари, “Манисаспор”, “Атлетико”, “Барселона”, “Истанбул Башакшехир” каби клублар шарафини ҳимоя қилган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Telecomasia.net