

"Бу — дунёдаги энг яхши икки футболчи. Ўйин тақдирини тубдан ўзгартириб юборишга қодир икки ўйинчи. Биз имкони борича тўпга кўпроқ эгалик қилишга ҳаракат қиламиз. Вини тўпни флангда қабул қилади, Мбаппе эса бўш ҳудудларга тезкор югуришлар қилади. Улар ҳақида сизга янги нарса айтиб бермоқчи эмасман. Аммо уларнинг жорий формаси ва меҳнати мени жуда қониқтиряпти. Улар жамоага жуда садоқатли: биринчи бўлиб прессинг қилади, ярим ҳимоячилар билан ўзаро ҳаракат қилади, жонбозлик ва бирдамлик намоён этади… ва бу меҳнатнинг мукофоти сифатида голлар келаётганидан жуда хурсандман", — дейди Арбелоа.



