АҚШлик киберспортчилар 2018 йилда 28 млн. доллар ютиб олишди. Бизникиларчи?

Aslanov Jasurbek
1 янв 2019
Esportsearnings сайти якунланган 2018 йилда киберспортчилар қанча даромад топганини эълон қилди.

Жамоавий ҳисоботларда OG 2018 йилда энг кўп даромад топган жамоага айланди. Улар ёзда ўтказилган норасмий жаҳон чемпионати - The International 2018да ғалаба қозониб, 11 млн. долларни уйга олиб кетишди.

Давлатлар рейтингида эса америкаликлар етакчилик қилмоқда. АҚШ киберспортчилари 2018 йилда 28 млн. доллар ютиб олишди.

Киберспорт. 2018 йилда энг кўп мукофот пули ютиб олганлар
ЎринМамлакатЮтуқ пуллариКиберспортчилар сони
1АҚШ$28,037,479
3126
2Хитой$16,008,984
1066
3Жанубий Корея$13,430,910
1076
4Дания$10,389,183
363
5Финляндия$7,311,212
286
6Россия$6,850,859
631
7Швеция$6,284,712
510
8Франция$6,041,818
846
9Канада$4,681,313
515
10Германия$4,126,316.51
670


Ўзбекистонлик киберспортчилар 2018 йилда 5730 доллар ютиб олишди. Рейтингда Ўзбекистон 90-ўринни эгаллади. 5730 доллар уч нафар киберспортчи ҳиссасига тўғри келди (SANJI, CEKKA, Plum).


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: esportsearnings.com