

"Лестер" бош мураббийи Брэндон Рожерс 23 ёшли англиялик футболчини ярим ҳимояда ишлатишни режалаштирмоқда, сабаби "тулкилар"да хавбеклар Уилфрид Ндиди ва Деннис Пратт жароҳат олган.
Олдинроқ, Мэйтленд-Найлз "Арсенал" раҳбариятига ижарага кетишни хоҳлаётгани ҳақида хабар қилган эди. Футболчи Евро-2021да Англия терма жамоасида бўлиш учун ўйин амалиёти олмоқчи.
Футболчи 2020/21 йилги мавсумда 20та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



