АПЛнинг икки клуби Хадсон-Одои учун даъвогарлик қилмоқда

Alisher
8 авг 2022
"Челси" форварди Каллум Хадсон-Одои фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

21 ёшли англиялик учун "Лестер" ва "Саутгемптон" даъвогарлик қилмоқда. Ўйинчининг ўзи клуб раҳбариятидан уни ижарага қўйиб юборишни сўради.

Хадсон-Одои ўтган мавсум барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 6та ассист қайд этди.

Transfermarkt портали ўйинчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: The Guardian