АПЛга ўтиш учун плей-офф босқичининг илк финалчиси маълум бўлди

Eldor Akmurzayev
30 июл 2020
“Брентфорд” – “Суонси” ўртасидаги жавоб баҳси якунланди.

Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди ва плей-офф босқичининг финалига йўл олишди. Жамоалар ўртасидаги илк ўйинда эса “Суонси”нинг қўли баланд (1:0) келганди.

Брентфорд – Суонси 3:1

«Гриффин Парк»

Голлар: 1:0 – 11 Уоткинс, 2:0 – 15 Маркондес, 3:0 – 46 Мбемо, 3:1 – 78 Брюстер.

Брентфорд – Райя, Янссон, Генри, Пиннок, Дальсгор, Мбемо (Канос, 76), Нергор, Уоткинс, Йенсен, Бенрахма, Маркондес (Дасилва, 77).

Суонси – Мюлдер, Бидуэлл, Нотон (Целина, 77), ван дер Хорн (Кабанго, 46), Робертс, Галлахер, Фултон (Данда, 46), Айю, Граймз, Геи, Брюстер.

Огоҳлантиришлар: Дальсгор (9), Кабанго (54), Данда (75), Айю (82), Бенрахма (83), Робертс (90).

Биринчи ўйин: 0:1

Эслатиб ўтамиз, 2-финалчи номи бугун “Фулхэм” – “Кардифф” учрашувидан кейин аниқланади. Биринчи ўйинда эса лондонликлар 2:0 ҳисобида зафар қучганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia