АПЛда мавсум рамзий жамоаси эълон қилинди. Унда Азар ва Салаҳ йўқ, Погба эса бор

Tolibjon Qosimov
25 апр 2019
Профессионал футбол ассоциацияси (PFA) АПЛда мавсумнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди.

Қизиғи, бир кун олдин АПЛда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар орасига киритилган "Челси" етакчиси Эден Азар ундан ўрин олмаган.

Профессионал футбол ассоциацияси (PFA) талқинига кўра АПЛда мавсум рамзий терма жамоаси.

Дарвозабон: Эдерсон Мораес ("Манчестер Сити").
Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнолд, Эндрю Робертсон, Виржил ван Дейк (ҳаммаси – "Ливерпуль"), Эмерик Лапорт ("Манчестер Сити").
Ярим ҳимоячилар: Фернандиньо, Бернарду Силва (иккиси – "Манчестер Сити"), Поль Погба ("Манчестер Юнайтед").
Ҳужумчилар: Раҳим Стерлинг, Серхио Агуэро (иккиси – "Манчестер Сити"), Садио Мане ("Ливерпуль").


Премьер-лига тарихида биринчи марта мавсум рамзий жамоасидан фақатгина учта клубдан ўйинчилар жой олишди. Сўровнома PFA га кирувчи лигалар футболчилари ўртасида ўтказилди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/PFA