АПЛда футболчиларнинг маошига харажат чекланиши мумкин
12 июн 2023 21:46
Янгиликлар
АПЛда футболчиларнинг маошига харажат чекланиши мумкин
Англия Премьер-лигасида маошлар учун сарфланадиган маблағга чеклов киритилиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Премьер-лига клублари харажатларга чегара қўйишни кўриб чиқишмоқда.
Ғоя ўйинчиларнинг маошини - клуб бюджетидаги энг катта бандни - лигадаги сўнгги клубнинг телевидение ҳуқуқларидан оладиган миқдорига боғлашдан иборат.
Агар ғоя маъқулланса, топ-клубларнинг маоши лиганинг 20-клубининг телевидение ҳуқуқларидан тушган даромадидан 4 баравар кўп бўлади, аммо аниқ нисбат ҳали аниқланмаган.
Бу таклиф клублар ўртасидаги молиявий фарқнинг ўсишини ҳисобга олиб, лиганинг рақобатбардошлигини сақлаш билан боғлиқ.
Фикрлар