

Мукофотни "Ноттингем Форест" устози Нуну Эшпириту Санту қўлга киритди. Бу португалиялик учун жорий мавсумдаги иккинчи шундай соврин ва Премьер-лигада бутун фаолиятидаги олтинчи совриндир.

"Ноттингем Форест" декабрда АПЛнинг 6 ўйинида 5 марта ғалаба қозонди ва 1 бор мағлуб бўлди. "Ўрмончилар" чемпионат жадвалида 3-ўринда бормоқда.
2024/25 йилги мавсум давомида АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи соврини Фабиан Хюрцелер (август), Энцо Мареска (сентябрь), Нуну Эшпириту Санту (октябрь), Арне Слот (ноябрь) ва энди яна Нуну Эшпириту Сантуга насиб этди.



