АПЛ ярим автоматик оффсайд аниқлаш тизими борасида бир қарорга кела олмаяпти

Mirjalol Normatov
26 сен 2024, 22:45
АПЛ оффсайдни аниқлашнинг ярим автоматик тизимидан фойдаланишни кечиктирмоқда.

Олдинроқ технология октябрь ёки ноябрь ойидан ишга тушиши мумкинлиги айтилганди.

Бироқ "Sky Sports" маълумотига кўра, бу қишгача чўзилиши кутилмоқда. АПЛдагилар бошқа лигалардан кўриб, тизимга тўлақонли равишда ишонч ҳосил қилганларидан кейингина бу тизимга ўтишлари мумкин бўлади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports