АПЛ ва А Серия клублари "Бенфика" футболчисига қизиқмоқда

Alisher
1 мар 2021, 13:28
Ҳимоячи Нуну Тавареш клубини ўзгартириши мумкин.

Трансфер нархи 7 миллион еврога баҳоланаётган 21 ёшли португалиялик футболчига "Наполи", "Ньюкасл" ва "Бёрнли" клублари қизиқмоқда.

Тавареш жорий мавсум "Бенфика" либосида барча мусобақаларда 19та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Тавареш 2019 йилдан бери Португалиянинг 21 ёшгача бўлган терма жамоасида ўйнайди.


AlisherМуаллиф
Манба: O Jogo