АПЛ тарихидаги энг тезкор гол муаллифи жамоаси билан янги шартнома имзолади

Eldor Akmurzayev
4 июн 2020
“Саутгемптон” ҳужумчи Шейн Лонг билан келишувни 2022 йилнинг ёзига қадар узайтирди.

Лонг 2014 йилдан буён мазкур клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсум ирландиялик футболчи “Уотфорд”га қарши баҳснинг 7 сониясида ҳисобни очиб, мусобақа тарихидаги энг тезкор гол муаллифига айланганди.

33 ёшли форвард жорий мавсум АПЛда 19 ўйин ўтказиб, 2+3 натижа кўрсатди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/SouthamptonFC