АПЛ Шон-шараф зали учун судга берилади

Alisher
21 май 2021
Англия Премьер-лигаси Шон-шараф зали ташкил этди ва унга Англия футболидаги машҳур саккиз инсонни киритди.

Булар Алан Ширер, Тьерри Анри, Эрик Кантона, Рой Кин, Фрэнк Лэмпард, Денис Бергкамп, Дэвид Бекхэм ва Стивен Жеррард.

Аср бошида Англияда Шон-шараф зали очилган ва унинг яратувчиси Гари Троусдейл судга мурожаат қилиш имкониятларини кўрмоқда.

"Катта афсуслар билан Премьер-лига ва Budweiser'ни судга беришимга тўғри келади. Гап пулдамас, шунчаки уларга эски мактаб қадриятлари етишмаяпти. Ҳуддики олдин Шон-шараф зали мавжуд бўлмагандек", - дейди Троусдейл.


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun