Сўнгги ўринда бораётган "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди. Шу орқали "бўрилар" мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди. "Астон Вилла" эса АПЛда сўнгги 5 ўйинида фақатгина 1 марта ғалаба қозона олди, ҳолос.