АПЛнинг йил рамзий жамоасидан "Ман Сити"нинг 3 нафар футболчиси жой олди, МЮдан эса ҳеч ким йўқ

Оқил Абдубарноев
28 дек 2023
Англия Премьер-лигасида 2023 йилги рамзий терма жамоа аниқланди.

Манбанинг хабар беришича, “ўн бирлик”да “Манчестер Сити” ва “Арсенал”дан кўпроқ ўйинчилар сараланган.

Юқоридаги жамоаларнинг ҳар биридан 3 нафардан таркибга киришди. Аксинча "Манчестер Юнайтед"дан ҳеч ким рўйхатга киритилмади.

Премьер-лигада йилнинг рамзий жамоаси:

Дарвозабон: Эмилиано Мартинес ("Астон Вилла")

Ҳимоячилар: Кайл Уокер (“Манчестер Сити”), Уильям Салиба (“Арсенал”), Эзри Конса (“Астон Вилла”), Ден Берн (“Ньюкасл”).

Ярим ҳимоячилар: Родри ("Манчестер Сити"), Деклан Райс, Мартин Эдгор (иккаласи ҳам "Арсенал")

Ҳужумчилар: Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”), Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”), Сон Хён Мин (“Тоттенҳэм”).


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ESPN