АПЛ. Педро ва Виллианнинг голлари “Челси”га ғалаба келтирди

АПЛнинг 22-турида “Челси” ўз майдонида “Ньюкасл”ни кичик ҳисобда таслим этди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Педро ҳисобни очган бўлса, танаффусга қадар меҳмонлар ҳимоячиси Киран Кларк мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим бошида Виллиан киритган гол якунда “аристократлар”га ғалабани тақдим этди.

Бу “Челси”нинг АПЛда сўнгги тўрт учрашувдаги учинчи ғалабаси бўлди. “Ньюкасл” эса қаторасига иккинчи мағлубиятни қарши олишга мажбур бўлди.

“Челси” АПЛ турни жадвалида 47 очко тўплаб 4-поғонада бораётган бўлса, “Ньюкасл” 18 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди.

Кейинги турда Маурицио Сарри шогирдлари сафарда “Арсенал” меҳмони бўлишса, Бенитес жамоаси ўз уйида “Кардифф Сити”ни қабул қилади. Ҳар иккала ўйин 19 январь куни бўлиб ўтади.


Манба: championat.asia