АПЛ. МЮ футболчилари жамоанинг 24 йиллик рекордини такрорлади

Eldor Akmurzayev
30 мар 2019
Англия чемпионатининг 32-турида “Уотфорд” устидан ғалабага эришган (2:1) МЮнинг 24 йиллик натижаси такрорланди.

Гап шундаки, ушбу баҳсда ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган Маркус Рэшфорд (мавсумдаги 10-гол) ҳамда Антони Марсьяль (10) клубнинг бошқа футболчилари яъни Поль Погба (11) ва Ромелу Лукаку (12) билан биргаликда мавсум давомида 10+ гол уришга муваффақ бўлишди. 

Олдинроқ бундай натижа 1995/96 йилги мавсумда Эрик Кантона, Райан Гиггз, Поль Скоулз ва Энди Коул томонидан қайд этилганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Squawka