АПЛ. Мавсум кашфиётларидан тузилган рамзий терма жамоа эълон қилинди (BBC таснифи)

Британиянинг BBC нашри АПЛнинг 2019/20 йилги мавсумида ўзини кўрсатган ёш ўйинчилардан иборат рамзий жамоа тузди.

Рамзий терма жамоага мавсум аввалида 21 ёшдан ошмаган футболчилар киритилди. Ўтган мавсумларда ўзини кўрсатишга улгурган "Ливерпуль" футболчиси Трент Александер-Арнолд ва "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака шартли равишда рамзий жамоага киритилмаган.

Дарвозабон: Аарон Рэмсдейл ("Борнмут", 21 ёш);

Ҳимоячилар: Брэндон Уильямс ("Манчестер Юнайтед", 19),Жафет Танганга ("Тоттенхэм", 21), Фикайо Томори ("Челси2, 22), Рис Джеймс ("Челси", 20);

Ярим ҳимоячилар: Букайо Сака ("Арсенал", 18), Мэйсон Маунт ("Челси", 21), Тодд Кэнтуэлл ("Норвич", 22);

Ҳужумчилар: Мэйсон Гринвуд ("Манчестер Юнайтед", 18), Габриэл Мартинелли ("Арсенал", 18), Исмаила Сарр ("Уотфорд").


Манба: championat.asia