АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" учрашуви учун превью

Англия Премьер-лигаси 17-турида "Манчестер Юнайтед" - "'Эвертон" баҳси ўтказилади.

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Бир неча ойлардан бери ўйин ва натижалари ижобий бўлмаётган МЮ жамоаси олдинга силжишга эришмоқда. Оле-Гуннар Сульшер ўтган ҳафта давомида АПЛнинг иккита топ клубини мағлубиятга учратиб, мавқеини анчагина тиклаб олди. Дастлаб, Жозе Моуринью бошқараётган Лондоннинг "Тоттенҳэм" жамоаси "Олд Траффорд"да мағлуб (2:1) этилган бўлса, Манчестер дербиси ўтказилган кеча шаҳар қизилга бурканди – Рэшфорд ва Марсьялнинг голлари "қизил иблислар"га "Манчестер Сити" устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. 

Ушбу ғалаба манкунианликларга АПЛда 5-ўринга кўтарилиб олишлари учун имкон берди, шунингдек тўртинчи поғонада бораётган "Челси" билан орадаги фарқни 5 очкагача қисқартиришга эришилди. Шу тариқа, "Манчестер Юнайтед"нинг мағлубиятсиз ўйинлар серияси 5 тага етди. Бу ҳолат жамоада февраль ойидан бери кузатилмаётганди. Топ-6 клублари билан ўйиндан ташқари, МЮ ушбу серия давомида "Брайтон" (3:1), "Шэффилд Юнайтед" (3:3) ва "Астон Вилла" (2:2) жамоаларига қарши майдонга тушди.


Жорий мавсум МЮ АПЛ доирасида "Олд Трафорд"да бўлиб ўтган ўйинларда фақат бир маротаба мағлуб бўлди, 3 бора дуранг натижа қайд этди ва яна тўртта баҳсда ғалаба қозонди:

"Тоттенҳэм" 2:1

"Брайтон" 3:1

"Лестер" 1:0

"Челси" 4:0

"Ливерпуль" 1:1

"Астон Вилла" 2:2

"Арсенал" 1:1

"Кристал Пэлас" 1:2


Муҳими, "Манчестер Юнайтед" мазмунли ва яхшироқ ўйнашни бошлади, "қизил иблислар"нинг бир қанча асосий футболчилари сафга қайтишди. Ҳимояда Линделёф ва Шоу аллақачон ўйинларга шай, ҳужумда – Антони Марсьял. Йўқотишларга келадиган бўлсак, Поль Погба, Маркос Рохо, Эрик Байи, Диогу Далот ва Тимоти Фосу-Менса ҳамон жароҳатдан такланишни давом эттиришмоқда. Ушбу ўйинда Жесси Лингарднинг майдонга тушиши сўроқ остида бўлиб турибди. 


ЭВЕРТОН 

"'Эвертон" айни пайтда мураббий излаш билан овора. Кетма-кет иккинчи мавсумда қуйи лигага тушиб кетиш ҳудудида бораётганидан ва "Ливерпуль"га 2:5 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин, жамоа раҳбарияти Марку Силвани истеъфога чиқарди. 

Кейинги турда эса "Эвертон" "Челси" клубини 3:1 ҳисобида енгди ва АПЛ мусобақа жадвалида 14-ўринга кўтарилиб олди. Айни вақтда Данкан Фергюссон бош мураббий вазифасини бажармоқда. 

"Эвертон" жорий мавсум Премьер-лигада етарлича кутилмаган муваффақиятсизликларга учради. Улардан энг ёрқин ва санаб ўтиши мумкин бўлганлари: уй учрашувларида "Норвич" ва "Шэффилд Юнайтед"га 0:2 ҳисобларидаги мағлубиятлар. Сўнгги 5 та ўйинда мерсисайдликлар 2та ғалаба ("Челси" 3:1, "Cаутгемптон" 2:1) ва 3 та мағлубият ("Норвич" 0:2, "Ливерпуль" 2:5, "Лестер" 1:2) қайд этишди. 

2019/2020 йилги мавсум айни вақтга қадар, "'Эвертон" АПЛ топ-6 клубларидан тўрттаси билан учрашиб бўлган: "Тоттенҳэм" 1:1, "Манчестер Сити" 1:3, "Челси" 3:1, "Ливерпуль" 2:5. "Ирисчилар" 17-турда МЮга сафар ўйинини ўтказади, 18-турда эса "Гуддисон Парк"да "Арсенал"ни қабул қилади. 

"Ирисчилар" сафида нақ етти футболчи жароҳат олган ва МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади. Булар: Йерри Мина, Морган Шнайдерлин, Тео Уолкотт, Шеймус Коулман, Андре Гомеш, Фабиан Делф ва Жан-Филипп Гбамен. 


Статистика

- "Манчестер Юнайтед" АПЛда 5та ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти.

- Жорий мавсум АПЛда, МЮ аъзолари уйда ўтказилган 8 та ўйиннинг олтитасида гол ўтказиб юборишган.    

- Мазкур қарама-қаршиликда "Эвертон" охирги саккизта учрашувнинг 6тасида мағлуб бўлган.


Сўнгги ўйинлар

21.04.19  "Эвертон" - "Манчестер Юнайтед" 4:0

28.10.18  "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" 2:1

01.01.18  "Эвертон" - "Манчестер Юнайтед" 0:2

17.09.17  "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" 4:0

04.04.17  "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" 1:1

04.12.16  "Эвертон" - "Манчестер Юнайтед" 1:1

03.08.16  "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" 0:0


Эслатиб ўтамиз, АПЛ 17-тури доирасида МЮ - "Эвертон" ўйини бугун Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. 


Манба: championat.asia