UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   3 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  10 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  13 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  7 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   8 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4

АПЛ кучлими ёки клублар ўртасидаги ЖЧ? Кайл Уокернинг бунга жавоби Янгиликлар

АПЛ кучлими ёки клублар ўртасидаги ЖЧ? Кайл Уокернинг бунга жавоби

Матбуот анжуманида Гвардиолага ҳимоячи Кайл Уокер ҳамроҳлик қилди.

- Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиблик сен учун нимани англатади?

- "Манчестер Сити" ўз тарихида биринчи бор ушбу мусобақада иштирок этмоқда. Бу титуль биз учун кўп нарса дегани. Треблдан сўнг ушбу соврин биз учун якунловчи қисм бўлиб хизмат қилади. 

- "Ман Сити" ҳимоя чизиғи аввалгидек эмас, деган фикрга қандай қарайсиз?

- Билмадим, ҳимоя чизиғимизда ўзгаришлар бўлди. Эртага ғалаба қозонамиз деб ўйлайман.



- "Манчестер Сити" эртага ғалаба қозонадиган бўлса, бу фаолиятингдаги энг зўр онлар бўладими?

- Бунга амин эмасман. Сабаби, фаолиятим давомида жуда ажойиб онларни ўтказганман. Требл қайд этганимизда ҳис қилган туйғуларимни тасвирлаб бера олмайман. Бу мусобақа, албатта, биз учун муҳим, аммо фаолиятимдаги энг зўр он бўлишига амин эмасман. Катта соврин бўлиши аниқ. 


- Ярим финал ўйинида жуда стадионда кўп инсонлар "Ман Сити"га мухлислик қилишди. Шу ҳақида фикринг...

- Бу ажойиб бўлди. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ажойиб ҳис. Албатта, ғалаба қозонишда давом этсак, биз янада кўпроқ мухлис орттирамиз. Стадионга келган барчага раҳмат айтамиз. 



- АПЛ ва бу мусобақанинг фарқи ҳақида гапирсангиз?

- Англия чемпионати бошқача мусобақа. "Лутон"га ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, масалан шу жамоа билан ўйинда ҳам осонликча ғалаба қозонмаймиз. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида эса ҳар бир қитъанинг энг кучли жамоалари ҳаракат қилишмоқда. Ҳар бир қитъанинг ўйин услубини ҳис қилиб кўрмоқдамиз.


Жалолхон Иноғомхўжаев ёзиб олди, Зоир Турсунбоев сурати.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика