

Луи-Дрейфус "Сандерленд"ни 2021 йилда Лига 1'да қатнашаётган пайтида харид қилган. Ўша пайтда у эндигина 23 ёшда эди. Бу уни тарихдаги энг ёш Англия клуби эгасига айлантирган.
Унинг оиласи Европадаги энг бой оилалардан бири. Бундан ташқари, функционернинг марҳум отаси бир вақтлар Франциянинг "Марсель" клубига эгалик қилган.
Унинг қўл остида клуб олий дивизионга қайтди ва хўжайиннинг ўзи ҳамон 30 ёшга тўлмаган (28 ёшда).



