АПЛ клуби ёш футболчиларни академияга танлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланади

Eldor Akmurzayev
13 янв 2021
“Бёрнли” ўз академиясига футболчиларни танлашда замонавий технологиялардан фойдалансиҳни режалаштирмоқда.

Клуб расмий сайти хабар беришича, сунъий интеллект ёрдамида иқтидорли футболчилар сараланади.

Академияда ўқишни истаган 14 ёшдан катта ўйинчилар ўз смартфонларига махсус дастурни ўрнатиб, турли хил машқларни бажарган ҳолатидаги видеоролигини юклашлари мумкин. Кейин эса сунъий интеллект уларнинг кўрсаткичларини бошқа ёш футболчилар билан таққослайди.

Олинган маълумотлар эса жонли скаутлар томонидан баҳоланади, шундан сўнг футболчилар клуб академиясига қабул қилиниши мумкин.

Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: burnleyfootballclub.com