

“Барча мавсумни охиригача етказиб қўйишимиз кераклигига рози. Чемпион ким бўлишини, ким Чемпионлар Лигасида қатнашишини, ким юқори дивизионга кўтарилишини ёки пастга тушиб кетишини сунъий равишда аниқлашимиз шарт эмас.
Ўйлашимча, барча йўқотишимиз мумкин бўлганларни инобатга олиб – ушбу сўзни хабарда ишлатиш менга ноқулайроқ – ўйнашни бошлаб ва мавсумни имкон қадар тезроқ тугатиш учун зарур чоралар кўрилишидан ҳамма хурсанд бўларди”, дейди мутахассис.
“Кристалл Пэлас” чемпионатнинг 29 туридан кейин, 39 очко жамғарган ҳолда 11-ўринда турибди.



