АПЛ ҳакамлар кенгаши Эдегор билан бўлган воқеа учун нега пенальти берилмаганини тушунтириб беришди
24 дек 2023 09:17
Янгиликлар
АПЛ ҳакамлар кенгаши Эдегор билан бўлган воқеа учун нега пенальти берилмаганини тушунтириб беришди
Англия профессионал ҳакамлари кенгаши (PGMOL) АПЛнинг 18-турида “Ливерпуль”га қарши ўйинда (1:1) “Арсенал” футболчиси Мартин Одегорнинг қўлига текканидан сўнг нега пенальти белгиланмагани сабабини тушунтириб берди.
“Ушбу вазиятда Эдегор қўли билан тўпга ҳаракатланмаганди, у танаси томон ҳаракатланганди. У тўпга қўли билан тасодифан тегиб кетган”,-дейилган баёнотда.
Баҳснинг 18-дақиқасида Муҳаммад Салоҳ тўпни рақиб жарима майдончасига узатди. "Арсенал" хавбеки Мартин Эдегор қўлини пастга туширган ҳолда, тўпни тўхтатди. Учрашув бош ҳаками Крис Эванс пенальти белгиламади, ВАР эса вазиятга аралашгани йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар