"Ливерпуль" "Арсенал" ўйинчисини нишонга олди

Alisher
24 янв 2021
"Арсенал" хавбеки Букайо Сака "Ливерпуль" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Қизиллар"ни 18 ёшли англиялик футболчининг ўйинлари жалб қилди, у жорий мавсумда "тўпчилар"ни барча чап қанот позицияларида ўйнашга улгурди.

Хабарларга кўра, "Арсенал" Сакани ҳар қандай пулга сотмоқчи эмас ва клуб у борасида тушган барча таклифларга рад жавобини беради.

Букайо Сака жорий мавсум АПЛ доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Express