UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  0 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

АПЛ. "Челси" ва "Вест Хэм" футболчилар ўртасидаги оммавий муштлашув сабаб йирик миқдорда жаримага тортилди Янгиликлар

АПЛ. "Челси" ва "Вест Хэм" футболчилар ўртасидаги оммавий муштлашув сабаб йирик миқдорда жаримага тортилди

Теглар :  ЧелсиВест Хэм
Англия футбол ассоциацияси (FA) АПЛ доирасидаги "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасидаги кескин ўйинда (3:2) юз берган оммавий тартибсизлик учун ҳар икки клубни жазолади.

Жанжал қандай бошланди?

Учрашувнинг 96-дақиқасида Адама Траоре ва Марк Кукурелья ўртасидаги зиддиятдан сўнг бир гуруҳ футболчилар иштирокида муштлашув бошланиб кетди. Вазиятларнинг бирида Жан-Клер Тодибо икки қўли билан Жоао Педронинг бўйнидан бўғиб олди.

Ўйиннинг бош ҳаками Энтони Тэйлор дастлаб Траоре ва Педрога сариқ карточка кўрсатди. Шундан сўнг у ВАР ҳакамларининг маслаҳати билан вазиятни мониторда кўриб чиқди ва Тодибони майдондан четлатди (қизил карточка).

FA қарори ва жарима миқдори:

Ассоциациянинг баёнотида шундай дейилади:

"Мустақил тартиб-интизом комиссияси 2026 йил 31 январь куни Премьер-лига доирасидаги ўйиндаги оммавий тартибсизлик учун "Челси" ва "Вест Хэм Юнайтед" клубларини жаримага тортди.

"Челси" ўз футболчиларининг тахминан 95-дақиқада номақбул ва иғвогарлик ҳаракатларини қилмаслигини таъминлай олмагани тан олинди. "Вест Хэм Юнайтед" ҳам шу вақт ичида ўз ўйинчиларининг номақбул, иғвогарлик ёки тажовузкор хатти-ҳаракатларининг олдини олмаган.

Кейинчалик ҳар икки клуб ўзларига қўйилган айбловларни тан олди. Тинглавдан сўнг комиссия "Челси"га 325 000 ва "Вест Хэм"га 300 000 фунт стерлинг миқдорида жарима солди".

АПЛ раҳбарияти майдондаги бундай тажовузкор хатти-ҳаракатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлишда давом этмоқда.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
25 фев 18:32:42
Aziz.
Xammasini Traore boshlagan shekil ne Chelsiga kop jarima
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика