АПЛ. "Челси" - "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" - "Лидс" ўйинлари қолдирилади
12 сен 2022 21:56
Янгиликлар
АПЛ. "Челси" - "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" - "Лидс" ўйинлари қолдирилади
Британия қироличаси Елизавета II нинг дафн маросими Англия Премьер-лигасининг 8-тур учрашувларига ҳам таъсир қилади.
Яқин соатларда "Челси" - "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" - "Лидс" ўйинлари қолдирилиши кутилмоқда. Бошқа муддатга кўчириладиган ўйинлар рўйхати кенгайиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган дам олиш кунлари Англияда футбол баҳслари ўтказилмаганди. Сабаби, 8 сентябрь куни Британия қироличаси Елизавета II вафот этганди.
Шунингдек, душанба куни тушдан кейин Европа лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган “Арсенал” – ПСВ ўйини бошқа муддатга қолдирилгани маълум бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар