МЮ ва "Челси" иқтидорли дарвозабон учун курашга қўшилмоқчи

Aslanov Jasurbek
26 фев 2018
"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" ёзда "Ливерпуль" билан "Рома" посбони Алисон Бекер учун курашга тайёр.

Маълумотларга кўра, клублар бразилияликда ўз дарвозабонлари учун ўринбосарни кўришмоқда. "Реал" "Челси" ва МЮ кипперларига қизиқиш билдирмоқда ва уларнинг бирини харид қилиши мумкин.

Олдинроқ, "Ливерпуль" "Рома" билан Алисон борасида музокараларни бошлагани эълон қилинган эди. Мерсисайд клуби ушбу трансферни амалга оширса, бельгиялик посбон Симон Миньоле жамоани тарк этади.

Жорий мавсум 25 ёшли дарвозабон А Сериянинг 26та учрашувида майдонга тушди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror