Хитойнинг "Чанчунг Ятай" жамоасида фаолият олиб борган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов Хитой клубини тарк этди.
Бу ҳақда у ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилган. Анзур Исмоилов "Чанчунг Ятай" жамоасига 2011 йили келиб қўшилган эди. Футболчи ушбу жамоа сафида 186 учрашувда майдонга тушган ва 12 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган.