UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0   0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 22:01Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" баҳси асосий таркиблари  22 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  15 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  23 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  2

"Анхелга айтиб қўйинг, бу ерга қайтмасин, акс ҳолда оила аъзоларидан бири ҳалок бўлади" — Аргентинада Ди Марияга ўлим билан таҳдид қилишди Янгиликлар

"Анхелга айтиб қўйинг, бу ерга қайтмасин, акс ҳолда оила аъзоларидан бири ҳалок бўлади" — Аргентинада Ди Марияга ўлим билан таҳдид қилишди

Жаҳон чемпиони ваҳимали огоҳлантириш хати олди ва у яшайдиган қароргоҳ олдида отишма овози эшитилди.

Мавсум якунланиши арафасида "Бенфика" футболчиси Анхель Ди Мариянинг ўзи улғайган "Росарио Сентраль" клубига қайтиши ҳақида миш-мишлар кўпаймоқда. 

Росарио шаҳри наркотик моддалар савдоси ва жиноятчилик бўйича юқори даражадаги ҳудуд ҳисобланади. Ди Мария ўз баёнотларида гиёҳаванд моддалар савдоси ва зўравонликни бир неча бор қоралаган. Бу эса бир неча ёвуз ниятли кишиларга ёқмаган.

Яқинда унинг ота-онаси истиқомат қиладиган ҳудуд ёнида тўртта ўқ овози эшитилган ҳамда футболчининг отасига жиноятчилар томон шундай мазмундаги хабар келган: "Ўғлингизга айтинг, Росариога қайтмасин, акс ҳолда унинг оила аъзоларидан бири ҳалок бўлади. Ҳатто Максимилиано Пулларо (Санте-Фе губернатори, таҳририят) ҳам сизларни қутқара олмайди. Келаси гал қоғоз эмас, қўрғошин юборамиз".

Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли футболчининг Португалия клуби билан шартномаси 30 июнь куни ниҳоясига етади.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика