

"Биринчи ва иккинчи бўлимда кўплаб вазиятлар яратдик. Гол ўтказиб юборганимизга қарамасдан, майдоннинг иккинчи ярмида фаол ҳаракат қилдик. Йигитлар билан фахрланаман. Улар максимал ҳаракат қилишди", – дейди Анхель Лопес.
- Бугунги рақибингиз – "Навбаҳор" жамоаси ҳақида фикрингиз қандай?
- "Навбаҳор" Ўзбекистонда жуда кучли таркибга эга жамоалардан бири ҳисобланади. Ҳужумда кескинликлар ҳосил қилишди. Бизда мавсум олдидан тайёргарлик учун вақт кам эди. Қадам ва қадам олдинга интилиб борамиз.
- Олдингизга қўйилган мақсад ва вазифалар нималардан иборат?
- Мақсадимиз – Суперлигада қолган жамоаларга қаршилик кўрсатиш ва муносиб иштирок этиш. Босқичма-босқич юқорига интилиб борамиз.
- Ўзбекистон Суперлигасининг илк туридан сўнг қандай хулосалар чиқардингиз?
- Мен кўплаб чемпионатларни кўрганман. Ўзбекистон Суперлигаси кучсиз эмас. Клублар ўзига яраша кучли.
Термизда ўйнашни истардик. У ерда кўплаб мухлисларимиз бор. Ўйлайманки, стадионимиздаги реконструкция ишлари якунлангач, ишқибозларимиз кўз ўнгида тўп тепамиз.



