Анхель Лопес: "Актамов мураббийлар ишига аралашмайди"

Narzulla Saydullayev
31 авг 2022
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган АГМК - "Сурхон" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Анхель Лопес ўз фикрларини билдирди.

"Бугун жуда яхши ўйин намойиш этдик. Ўтган ўйинлар билан солиштирганда яхши ўйнадик. Аммо унутмаслик керакки бугун биз мамлакатнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлган АГМКга қарши ўйнадик. Биз ҳаракат қилдик, ҳужумкор ўйин кўрсатдик, ташаббусга эга бўлдик. Баъзи вазиятларда рақибдан яхшироқ ўйнадик. Гол ўтказишимиздан олдин Рубен Санчесда жуда қулай имкониятга эга бўлганди, агар у ҳисобни очганида ўйин бошқача бўларди. Энди навбатдаги баҳсга турга тайёргарлик кўрамиз", - деди Анхель Лопес.

- Жамоага янги бош менежер Ҳамиджон Актамов тайинланди. Таниқли журналист Фаҳриддин Рўзиев бу ҳал қилувчи роль ўйнашини айтди. Бунга муносабатингиз.

- У футболчилар билан гаплашмайди, мураббийларнинг ишига аралашмайди. Ҳамиджон Актамов бош менежер сифатида клубни бошқаради.

- Бугунги ўйинда "Сурхон" мағлуб бўлса Анхель Лопес истеъфога чиқарилиши ҳақида хабарлар чиқди. Бу ростми?

- Йўқ бундай гаплар бўлмади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia