UZ

Сўнгги янгиликлар

08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  0 07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  2 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  4 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  4 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  13 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2

Анхель Ди Мария: "Месси аллақачон энг буюк футболчи эканлигини исботлашга улгурди" Янгиликлар

Анхель Ди Мария: "Месси аллақачон энг буюк футболчи эканлигини исботлашга улгурди"

Бугун эътиборингизга Аргентина терма жамоаси ва ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария билан суҳбатни ҳавола этамиз.

• Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария Қатардаги ЖЧ-2022ни иҳчам ўтказиш фикрини қўллаб-қувватламокда.

• Футболчи 1995 йил айнан Қатарда ўтган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Аргентина ёшлари қўлга киритган ғалабани жамоадошлари билан бирга такрорлашга умид қилмоқда.

• ПСЖ юлдузи Лионель Мессининг ўйинидан ҳайратга тушмоқда


Аргентина терма жамоаси юлдузи Анхель Ди Мария ФИФА ЖЧ-2022 нафақат Қатар, балки бутун араб дунёси ривожланишига катта таъсир кўрсатади деб ҳисобламоқда.

Қатарда ПСЖнинг қишки ўқув-машғулот йиғинлари бўлиб ўтган пайти Анхель Ди Мария www.sc.qa порталига берган интервьюсида ишонч билан турнир минтақа учун фойдали эканини таъкидлаб ўтди.

“Бу жуда муҳим Жаҳон чемпионати бўлади, — дейди Ди Мария. — Стадионлар ҳам жуда ажойиб. Бу турнир араб дунёсининг ривожига катта ҳисса қўшишига ишонаман. Доҳага борганимда, жамоани ҳам, мени ҳам жуда яхши кутиб олишган”.

Миллий терма жамоа учун 92 ўйинда майдонга тушиб улгурган Ди Мария, агар мундиал Қатарда бўлиб ўтса, мухлислар бир куннинг ўзида бир неча ўйинни кўришлари мумкинлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

“Мен катта мамлакатларда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатларида ўйнаганман. Аммо, бунинг ўзига яраша баъзи ноқулай тарафлари бор. Масалан, жамоа бир шаҳарда бўлиб ўтган баҳсдан сўнг, узоқ вақт давомида иккинчи учрашув учун бошқа шаҳарга бориши керак бўлган. Бу эса осон эмас. Иҳчам турнир — бу жуда муҳим, ўйинчилар бунда ўзини жуда эркин ҳис қилишлари мумкин", — дейди Анхель Ди Мария.


Месси учун совға

Аргентина Қатарда бир маротаба муваффақиятга эришган: 1995 йил, ёшлар терма жамоаси мундиалда зафар қучган эди. “Биз 1995 йилдагидек яна яхши натижа кўрсата оламиз, — дейди у. — Биз буни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Агар Россиядаги турнирда ғолиб бўлсак, умид қиламанки, демак Қатарда ҳам муваффақият қозона оламиз”.

Аргентиналиклар бу йил ёзда 1986 йилдан бери илк бор, чинакамига, Жаҳон футболидаги энг нуфузли совринни қўлга киритишларига 29 ёшли Ди Мария ишонмоқда. Бразилияда бўлиб ўтган турнирда эса уларни ғалабага бир қадам қолганда тўхтатиб қолишган эди.

“Аргентина — доим фаворитлар қаторида бўлган. Чунки, биринчи навбатда, бизда Лионель Месси бор. Масалан, Испания, Франция жамоалари ҳам ўзларини энг юқори даражада намоён эта оладилар. Лекин Аргентина барибир энг яхшиларидан бири!

Ҳозирги ҳолатни сақлаб қолиш учун ўз устимизда тинимсиз равишда ишлашимиз керак. Жаҳон Чемпионатининг финал қисми саралаш бошқичларидан тубдан фарқ қилади. Мағлуб бўлдингми — демак уйга қайтишинга тўғри келади!”

Аммо, Месси билан бир жамоада бўлиш, энг юқори чўққига чиқа олишга ўзингизни ишонтира олиш демакдир. Ишонтира олдингизми, унда бунинг уддасидан ҳам чиқдим деяверинг.

“Месси энг буюк футболчи эканини намоён қилишга улгурган, дейди “Реал” ва “Манчестер Юнайтед” клублари собиқ футболчиси. Мундиалда ғолиб чиқсак, бу нарса гапимга яна бир исбот бўла олади. Аммо, бусиз ҳам у энг яхши ўйинчи. Месси Жаҳон Кубогида зафар қучишни ҳам уддалайди деган умиддаман.
Месси фаолияти давомида деярли барчасига эришиб бўлди. Унга фақатгина Жаҳон тожи керак ҳолос.

Албатта, аргентиналик ва унинг ҳамкасби сифатида у Россияда ғолиб бўлишини жуда ҳам хоҳлайман".


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика