

Қайд этилишича, Анхель Ди Мария ёзги трансферлар вақтида Миланнинг “Интер” жамоасига ўтиши мумкин. “Интер” спорт директори Пьеро Аузилио ушбу масала юзасидан аллақачон ҳаракатларни бошлаб юборган. Аммо битта муаммо мавжуд. Ди Мария “Интер” Чемпионлар лигасига йўлланма олсагина, Италияга кўчиб ўтиши мумкин.
Маълумот учун ҳозирда “Интер” А Серияда 5-ўринда бормоқда.



