

Анвар Солиев (“Навбаҳор” ПФК спорт директори): - Аввало “Қизилқум” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин биз кутгандек ўтмади. Айрим сабабларга кўра, жами 6 нафар асосий таркиб футболчиларимиз майдонга туша олишмади. Шу сабабли, кам ўйин амалиётига эга бўлган ёшларни майдонга туширишга мажбур бўлдик. Энди асосий эътиборни кейинги босқич баҳсларига қаратамиз. Суперлиганинг асосий босқич учрашувларида мухлисларимизни хурсанд қилишда давом этамиз. Фақат бугунгидек ўйин билан эмас.




