Анвар Бердиев юбилей 500-баҳсини ўтказди
13 июн 2018 01:17
Янгиликлар
Анвар Бердиев юбилей 500-баҳсини ўтказди
Мазкур ўйинда фарғоналикларнинг афсонавий футболчиси Анвар Бердиев фаолиятидаги расмий 500-баҳсида иштирок этди. Шу вақтга қадар тажрибали ҳужумчи Ўзбекистон чемпионатларида 499 та учрашувда иштирок этганди.
Айтиш керакки, футболчи мазкур ўйинларнинг кўплаб қисмини қадрдон жамоаси бўлмиш, “Нефтчи” сафида ўтказган ҳамда ўзининг тўпурарлик салоҳияти, бектакрор ўйинлари билан нафақат фарғоналик, балки бутун ўзбекистонлик мухлисларнинг қалбидан ўчмас из қолдирди.
40 ёшли ҳужумчининг 500-баҳси “ўзбек эл-классикоси” ҳисобланмиш “Пахтакор”га қарши баҳсга тўғри келди. Ҳужумчи мазкур ўйинда заҳирадан майдонга тушди ва “Нефтчи” учун муҳим бўлган голга муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг стадионда футболчини жамоадошлари 500 рақами туширилган футболка билан табриклашди.
Фурсатдан фойдаланган ҳолда, “Нефтчи” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, ходимлар ва жамоа мухлислари номидан Анвар Бердиевни мазкур юбилей баҳси билан табриклаймиз!
“Нефтчи” матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар