UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  57 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0

Анвар Бердиев: "Шўртан" уй жамоаси эмас. Про лигада очко осонликча қўлга киритилаётгани йўқ" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Шўртан" уй жамоаси эмас. Про лигада очко осонликча қўлга киритилаётгани йўқ"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Шўртан" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин ҳақида нима ҳам дердим, оддий бўлмаган баҳсда ғалаба қозондик. "Дўстлик" жамоасида бош мураббий ўзгарган ва улар ўтган турда илк уч очкосини қўлга киритганди. Табиийки, руҳий кўтаринкилик бор эди. Худога шукур, олдимиздаги вазифани бажардик. Футболчиларимга борларини бергани учун раҳмат айтаман",- дейди Анвар Бердиев. 

- "Шўртан" уй жамоаси бўлиб қолаётганди. Сафарда эса кўп очколар йўқотмоқда. Бугун меҳмондаги илк 3 очкога эришилди. Бу рақиб даражасидан келиб чиқиб шундай бўлдими ёки жамоа рақиб майдонида қандай ўйнашни ўргандими?

- "Шўртан"ни уй жамоаси демаган бўлардим. Сафарда ҳам ўйинлар қийин ўтмоқда. Про лигада ўткинчи учрашувлар йўқ. Очколар осонликча олинмаяпти. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. 

- Иккинчи бўлимда "Дўстлик" босимни оширган сари Шаҳбоз Нуриддиновда хатолар кўп кузатилди. Уни алмаштирмаслик захирада мос номзод йўқлиги билан боғлиқми ёки сизнинг ишончингиз?

- Захирамизда футболчилар бор. Шаҳбоз Нуриддинов ўзига юклатилган вазифани қўлдан келганча бажаришга ҳаракат қилди. Энди хатоларни кўриб чиқамиз ва устида ишлаймиз. 

- Биринчи давранинг ўртасидан ўтдик. "Шўртан" сиз истаган ҳолатга кириб боряптими?

- Истаймизми ёки йўқ таркибимизда янги футболчилар кўп эди. Улар бир-бирларини тушуниб олишлари учун вақт керак. Ўйлайманки, учинчи ва тўртинчи даврага келиб янада чиройлироқ ўйин кўрсатамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика